...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент кўчаларини тўлиқ таъмирлаш ишлари бошланди


10:00, 10.03.2017 Жамият
 2 843

Автомобиль йўллари ва кўчаларни таъмирлаш учун 70,6 миллиард сўм миқдорда маблағ ажратиш кўзда тутилган

Шу кунларда пойтахт Тошкент шаҳрининг қатор автомобиль йўллари ва кўчаларида таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. 7 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика Йўл жамғармаси бошқарув кенгаши томонидан “2017 йилда Тошкент шаҳри туманларининг йўл инфратузилмасини ривожлантиришнинг манзилли дастури” тасдиқланди. Бу ҳақда “Ўзавтойўл” АК Матбуот хизмати хабар тарқатди.
 
Дастурга мувофиқ, кўчаларни жорий ва капитал таъмирлаш 2 босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда таъмирлаш учун 20,6 миллиард сўм, иккинчи босқичда эса 50 миллиард сўм маблағ ажратилиши мўлжалланган.
 
Айни вақтда Юнусобод тумани Юқори Қора қамиш, Мойқўрғон ва Барака кўчаларидаги 7,1 км узунликдаги йўлда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлса, Сергели туманидаги Обиҳаёт, Нилуфар, Райҳон, Дарё бўйи, Канора кўчаларидаги 9,5 км узунликдаги йўлда тўла таъмирлаш ишлари бошланган.
 
Таъмирлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимидаги корхоналар томонидан амалга оширилмоқда. 
Дурдона Расулова

Теглар:Асфальт Автомобиль йўллари қурилиши Ўзавтойўл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар