...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда 9-синф ўқувчиси ўз синфдошининг онасини ўлдириб қўйди


01:20, 10.03.2017 Жамият
 21 658

Айни дамда мазкур жиноий иш юзасидан қатор органлар, хусусан, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги вақтларда вояга етмаганлар ўртасида оғир турдаги жиноятларнинг урчиб бораётгани бутун жамиятимизга хавф туғдирмоқда. Шу ҳафта Тошкент шаҳрида вояга етмаган шахс иштирокида мудҳиш қотиллик қайд этилди.
 
“Qalampir.uz”га берилган хабарларга қараганда, Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги мактаблардан бирида 9-синф ўқувчиси ўз синфдошининг онасини ўткир тиғли қурол орқали ўлдириб қўйган. Бу воқеа Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан тасдиқланди.  
 
Гап шундаки, қотилликни содир этган мактаб ўқувчиси синфдоши билан унинг уйида кўришмоқчи бўлган ва дарслардан сўнг синфдошининг уйига борган. Уйда эса синфдошининг онаси бўлган, холос. Бу орада дўстининг онаси билан келишмовчиликка бориб қолган йигитча тиғли қурол билан синфдошининг онасига тан жароҳати етказади ва унинг қотилига айланади.
 
Айни дамда мазкур жиноий иш юзасидан қатор органлар, хусусан, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Йигитча қўлга олинган, унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноий иш қўзғатилгани айтилмоқда.
 
Ҳуқуқ-тартибот органларидан маълум қилишларича, йигитча қотилликка қўл урган вақтда дарс машғулотларида бўлиши керак бўлган. Тасдиғини топмаган маълумотларга қараганда, ўқитувчи сўнгги дарс соатларидан ўқувчиларни озод қилиб, уйга жавоб бериб юборган. 

Теглар:Қотиллик Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар