...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Тожикистонга биринчилардан бўлиб ёрдам қўлини чўзди


00:37, 10.03.2017 Жамият
 3 394

Юк машиналари 7 март куни эрта тонгда Тожикистон билан чегарадош бўлган Сурхондарё вилотининг Узун туманига етиб келди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан Тожикистон Республикаси тоғли ҳудудларида рўй берган катта қор кўчкилари оқибатида табиий офатдан жабрланганларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ҳақида қарор қабул қилгани, 60 тоннадан иборат озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва тиббиёт буюмлари, қурилиш материаллари, кўмир, иссиқ кийим ва биринчи эҳтиёж учун зарур бошқа товарлар Тожикистонга йўлга чиққани ҳақида хабар берган эдик. 

Юк машиналари 7 март куни эрта тонгда Тожикистон билан чегарадош бўлган Сурхондарё вилотининг Узун туманига етиб келди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда

Бу ерда инсонпарварлик юкларини олиб келган Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Комил Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясини Узун тумани ҳокимлиги вакиллари, таълим муассасалари ходимлари, ёшлар ва меҳнат фахрийлари кутиб олишди.

“Сариосиё” чегара пунктидан ўтганидан сўнг Ўзбекистон делегацияси Тожикистоннинг чегара ҳуддудида жойлашган Турсунзода шаҳрига етиб келди. Бу ерда Ўзбекистон делегациясини Тожикистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар қўмитаси раиси Рустам Назарзода, мамлакатнинг қатор вазирлик ва идоралари вакиллари, Ўзбекистоннинг Тожикистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Шоқосим Шоисломов кутиб олди. Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг юк ортилган машиналар карвони пойтахт шаҳар – Душанбега қараб йўл олди. 

Тожикистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар қўмитаси раиси Рустам Назарзода табиий офатдан жабрланганларга кўмак кўрсатиш юзасидан Душанбе минтақанинг қатор давлатларига ҳамда халқаро ташкилотларга мурожаат этганини маълум қилди. Унинг айтишича, Ўзбекистон биринчилардан бўлиб ўз қўшнисига ёрдам қўлини чўзди. 

Теглар:Ўзбекистон-Тожикистон Ижтимоий ёрдам 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар