...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик ёш футболчилар энди “Реал” клубига тавсия этилади


16:39, 04.01.2018 Спорт
 2 675

Иқтидорли футболчилар “Реал”, “Лион”, “Андерлехт”, “Стандард” каби жамоаларига тавсия этилади.

ЎФФ Матбуот хизматининг хабар беришича, Бельгия футбол федерациясининг техник бўлим бошлиғи Крис ван Пуйвельде ҳамда “Андерлехт” футбол клубининг скаутлар бўлими бошлиғи Бекир Тедек январь ойининг ўрталарида Ўзбекистонга ташриф буюради.
 
Хабарда айтилишича, бу икки мутахассис кўп йиллар давомида биргаликда болалар футболи бўйича фаолият юритади.
 
Уларда футболни ривожлантиши бўйича аниқ дастурлар бор. Мана шу дастурлар асосида ушбу мутахассислар иқтидорли ёш футболчиларни саралаб, уларнинг футболчи сифатида ўсишларига кўмак беради.
 
Кейинчалик ана шу иқтидорли футболчилар Ван Пуйвельде ва Бекир Тедек томонидан Европанинг кучли клублари, “Реал” Мадрид, “Лион”, “Андерлехт”, “Стандард” каби жамоаларига тавсия этилади.
 

 
“Хорижлик мутахассисларнинг фикрига кўра, Ўзбекистонда иқтидорли футболчилар кўп.
 
Фақатгина уларга ўз вақтида эътибор қаратиб, ёш футболчиларнинг истеъдодини сайқаллаб бориш керак.
 
Шунингдек, бельгиялик мутахассислар Ўзбекистондаги мураббийларни Европа талаблари асосида тайёрлашга ҳам кўмаклашишади.
 
Крис Ван Пуйвельде ва Бекир Тедек ЎФФ раҳбарияти билан ўтказган музокаралари самарали якунлашса, келгусида доимий равишда Бельгиядан етук мутахассисларни Ўзбекистонга жалб қилиб борилади.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал” Мадрид мутахассиси Кико Зунига Ўзбекистонда болалар футболи бўйича иш бошлагани ҳақида хабар бергандик
Акмалхон Эшонхонов.

Теглар:Ван Пуйвельде Бекир Тедек 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!