...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик велоспортчилар Италияда ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этишади


17:06, 23.08.2017 Спорт
 1 640

Нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини уч нафар спортчи ҳимоя қилади.

Бугун, 23 август куни Италиянинг Монтикьяри шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди.
 
Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар аъзоси ҳам иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
 
Апеннин ярим оролида ташкил этилаётган жаҳон чемпионатида Данил Евдокимов, Алексей Фомовский ҳамда Ольга Жантугановалар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишади.
 
Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 20 август куни Италияга жўнаб кетишганди ва мусобақага тайёргарликнинг сўнгги босқичини Монтикьяри шаҳрида олиб боришди.
 
Жаҳон чемпионати 27 августга қадар давом этади. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:велоспорт Италия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!