...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик уч спортчи жаҳон рейтингида пешқадамга айланди


17:10, 09.03.2018 Спорт
 3 879

Полвонлар умумий ҳисобда 15 та медални қўлга киритгандилар.

Хабарингиз бор, бундан бир неча кун олдин Қирғизистонда спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати якунига етди.
 
Унда ўзбекистонлик полвонлар умумий ҳисобда 15 та медални қўлга киритгандилар.
 
Бугун, 9 март куни Бирлашган кураш дунёси халқаро ассоциацияси спортчиларнинг янги рейтингини эълон қилди.
 
Янгиланган рейтингда уч нафар эркин курашчи - Аббос Раҳмонов (-61кг), Рашид Қурбонов (-79кг) ҳамда Магомед Ибрагимовлар (-97кг) ўз вазн тоифаларида дунё рейтингида биринчи ўринга кўтарилиб олдилар.
 
Фото: http://olympic.uz/upload__/files/erkin_kursh.jpg
 
Эслатиб ўтамиз, Бишкекдаги баҳсларда Аббос Раҳмонов бронза, Рашид Қурбонов кумуш, Магомед Ибрагимов эса олтин медалларни қўлга киритганди.
 
Эътибор берган бўлсангиз Осиё чемпионати яқиндагина якунлангани сабабли вазн тоифаларда асосан қитъадошларимиз етакчи ўринларда қайд этилишган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Аббос Раҳмонов Рашид Қурбонов Магомед Ибрагимовлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!