...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик спортчилар Жанубий Кореяга учиб кетишди


11:48, 05.02.2018 Спорт
 2 033

Олимпиадада икки нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этади.

Жорий йилнинг 9-25 февраль кунлари Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида XXIII қишки Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади.
 
Олимпиадада икки нафар ўзбекистонлик спортчи, Миша Ге (фигурали учиш) ва Комил Тўхтаев (тоғ чанғиси) баҳсларида иштирок этишлари ҳақида аввал хабар берган эдик.
 
Кеча, 4 февраль куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Жанубий Кореяда ўтказиладиган қишки Олимпия ўйинларида иштирок этадиган делегацияни кузатиш маросими ўтказилди.
 
Шунингдек, спортчи Комил Тўхтаев Олимпиаданинг очилиш маросимида Ўзбекистон байроғини кўтариши эълон қилинди.
 
“Бундан жуда ҳам хурсандман. Менга ушбу ўйинларга бориш учун шароит яратиб берган қишки спорт турлари ассоциациясига миннатдорчилик билдираман. Умид қиламанки, ўзимга билдирилаётган ишончи албатта, оқлайман”, дейди Комил Тўхтаев.
 
Қишки Олимпия ўйинларида спортчилардан ташқари яна бир ўзбекистонлик ҳакам ҳам иштирок этади. Фигурали учиш бўйича Халқаро тоифадаги ҳакам Саодат Нўмонова ўйинларда қатнашади..
 
Маълумот учун, Миша Ге 2017 йил Хельсинки (Финляндия)да фигурали учиш бўйича ўтган жаҳон чемпионатида Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган. Комил Тўхтаев эса Италиядаги халқаро мусобақада Пхёнчхан йўлланмасини қўлга киритган.
 
Бундан ташқари, 8-18 март кунлари эса Паралимпия ўйинлари ҳам ўтказилади. Ёқутхон Холбекова чанғи пойгаларида стартга чиқади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Қишки Олимпия ўйинлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!