...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда янги спорт Ассоциацияси ташкил этилади


17:35, 29.03.2018 Спорт
 3 205

Эртага янги ташкил этилаётган Ассоциациянинг сайлов конференцияси ўтказилади.

Ўзбекистонда талабалар спорти Ассоциацияси ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Хабарда айтилишича, эртага, 30 март куни Миллий олимпия қўмитасида янги ташкил этилаётган Ассоциациянинг сайлов конференцияси ўтказилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5368-сонли фармони, 2017 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йилда Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш тўғрисида” ПҚ-2821-сонли ва 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Республика “Талаба” спорт федерацияси ҳамда Республика “Баркамол авлод” жамияти бирлаштирилиб, унинг негизида “Ўзбекистон талабалар спорти Ассоциацияси” ташкил этилмоқда.
 
Бугунги кунда Республика бўйича олий таълим муассасалари сони жами 82 тани ташкил этади. Улардан 21 университет, 35 институт, 2 академия, 15 таси филиал мақомига эга. Шунингдек, консерватория, олий мактаб ва 7 чет эл Олий таълим муассасалари фаолият юритмоқда.
 
Эртанги бўлиб ўтадиган конференцияда республикадаги барча олий таълим муассасалари ректорлари, проректорлари ҳамда жисмоний тарбия ва спорт йўналиши бўйича масъул ходимлари иштирок этади.
 
Конференция давомида олий таълим муассасаларининг спорт соҳасидаги фаолияти ҳамда волейбол, гандбол, баскетбол ва стол тенниси спорт турлари бўйича терма жамоаларини шакллантириш, келгусида анъанавий спорт мусобақаларини ташкил этиш масалалари келишиб олинади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:талабалар спорти Ассоциацияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!