...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда хоккей ва кёрлинг федерацияси ташкил этилади


18:50, 14.12.2017 Спорт
 1 889

Қишки спорт турлари бўйича Ўзбекистонда 4 ма мустақил федерация фаолиятини бошлайди.

Кеча, 13 декабрь куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Қишки спорт турлари ассоциацияси ва ҳомийлик ташкилотлари Ўзбекистонда қишки спорт турларини ривожлантириш масаласига бағишланган учрашув ўтказишди. 
 
Учрашувда Ўзбекистонда хоккей, фигурали учиш ва шорт-трек, кёрлинг, чанғи учиш қишки спорт турлари бўйича 4 та янги мустақил федерация ташкил этишга қарор қабул қилинди.
 
Аниқроғи энди Ўзбекистонда хоккей, фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг ва чанғи спорти федерациялари ташкил этилади.
 
Шунингдек, мазкур федерация таркибларига сноубординг, тоғ-чанғи спорти, фристайл, чанғида трамплиндан сакраш ва бошқа қишки спорт турлари ҳам киради.
 
Яна учрашувда ўзбекистонлик спортчилар қишки спорт турлари бўйича халқаро ареналарда кўзга кўринаоли натижаларга эриша олишмагани таъкидлаб ўтилиб, айнан шу сабабдан қишки спорт турларига жиддий эътибор қаратиш айтиб ўтилган.
 
Маълумот учун, сўнгги марта ўзбекистонлик спортчи Лина Черязова 1994 йил Лиллехаммердаги Олимпиада ғолибига айланишганди.
 
Айнан Черязова Ўзбекистон номидан қишки спорт ўйинларида ғолиб чиққан ягона спортчи ҳисобланади.
 
Учрашувда профессионал мутахассисларни жалб қилган ҳолда 4 та федерацияни ташкил этиш, янги федерацияларнинг самарали ишлаши учун сармоячилар ва ҳомийларни топиш билан билан шуғулланувчи ташаббус гуруҳи тузилди. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Қишки спорт турлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!