...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда трансферлар ойнаси қачондан очилади?


17:05, 06.06.2018 Спорт
 1 990

Ёзги трансферлар даври регламент бўйича Ўзбекистонда 4 ҳафтадан ошмайди.

12 июнь куни Суперлигада 15-тур учрашувлари якунига етади ва Россияда ўтадиган Жаҳон чемпионати муносабати билан қисқа танаффус юзага келади. Про-лигада эса 29 июндан жамоалар таътилга йўл оладилар.
 
Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ёзги трансферлар ойнаси 18 июнь – 15 июль саналари оралиғида бўлишини маълум қилади. Трансферлар ойнаси очилиш ва ёпилиш саналарига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмади. Pepsi Суперлига ҳамда Про-лига иштирокчи жамоалари мазкур давр оралиғида ўз таркибларини янги футболчилар билан тўлдириб олиш имкониятига эга бўлади.
 
Ўзбекистонда ёзги трансферлар даври регламентда белгилангани каби, 4 ҳафтадан ошмайдиган муддатда, яъни 18 июнь - 15 июль саналари оралиғида бўлиши ФИФА томонидан тасдиқланган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Трансфер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!