...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда тадбиркорликка тегишли 83 та ноқонуний қарор бекор қилинди


17:01, 27.05.2017 Жамият
 5 722

Адлия вазирлигида тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини амалда таъминлаш борасида қилинаётган ишларга бағишлаб анжуман ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида тадбиркорларга яратилаётган қулай шарт-шароитлар, соҳа вакилларининг ҳуқуқ ва манфаатларини амалда таъминлаш борасида қилинаётган ишларга бағишлаб анжуман ўтказилди. Унда адлия идоралари томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қилувчи 83 та ноқонуний қарори бекор этилгани маълум қилинди.
 
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институти ташкил этилган.
 
Институтга мурожаат қилган қарийб 1,5 мингдан ортиқ тадбиркордан 500 дан зиёдининг муаммоси ҳал этилган. 700 га яқин мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.
 
Тадбиркорлар манфаатини кўзлаб судларга 8,3 миллиард сўмлик 229 даъво аризаси киритилган. Бу даъволарнинг юзга яқини тадбиркорга зиён етказган айбдор мансабдор шахсларга қаратилган бўлиб, улардан тадбиркорлар фойдасига 20,4 миллион сўм моддий ва маънавий зарар ундирилган. 
Сумбула

Теглар:Адлия вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар