...
МЕНЮ
ONLINE TV

Адлия вазирига янги ўринбосарлар тайинланди


19:14, 15.01.2019 Жамият
 3 666

Президент вазирнинг ўринбосарларини тайинлаш тўғрисидаги қарорни имзолаган.

Ўзбекистон Республикаис Президенти қарорига мувофиқ адлия вазирига ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда вазирликнинг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Қарорга мувофиқ Махмуд Шухратович Истамов адлия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
 
Махмуд Истамов Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Адлия вазирлигида ва Президент Админстрациясида турли масъулиятли лавозимларда ишлаган. Ҳозирга қадар адлия вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
 
Шунингдек, Худаёр Хуррамович Мелиев адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланган.
 
Худаёр Мелиев Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Адлия вазирлигида турли масъулиятли лавозимларда ишлаган. Ҳозирга қадар Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи лавозимда фаолият юритиб келган.
 
Маълумот учун, адлия вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Нодир Савриддинович Жўраев янги тузилган Давлат активларини бошқариш агентлигига директор этиб тайинланганди.

Теглар:Адлия вазирлиги Тайинлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар