...
МЕНЮ
ONLINE TV

Диққат! Адлия вазирлиги огоҳлантиради


16:50, 28.01.2019 Жамият
 9 654

Ташкилотлар томонидан ушбу талабларга риоя қилмаслик тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги нодавлат нотижорат ташкилотларни (ННТ) ўтган йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни 1 февралгача топширишлари кераклиги ҳақида огоҳлантирди.
 
Вазирлик Матбуот хизмати ННТ ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича тақдим қилишлари шартлигини ҳам қайд этган.
 
Шунга кўра, жорий йилнинг 1 февралига қадар нодавлат нотижорат ташкилотлар ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тегишли адлия органларига тақдим қилишлари лозим.
 
Ташкилотлар томонидан ушбу талабларга риоя қилмаслик тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарорига асосан нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳар йили 1 февралгача — ўтган йилдаги ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича тақдим қилишлари шарт.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Адлия вазирлиги нодавлат нотижорат ташкилотлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар