...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда охирги ярим йилда 14800та оила барбод бўлди


18:42, 21.07.2016 Жамият
 10 406

Оилалар бузилишига кўп ҳолларда ёшларнинг бир-бирини тушшунмаслиги, дабдаба ва шуҳратпарастликка берилиш, қуда-андалар ўртасида майда гап-сўзлар сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 2016 йилнинг ўтган ярим йиллиги бўйича демографик ҳолатига доир асосий кўрсаткичларни эълон қилди.

2016 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистондаги ФҲДЁ органлари томонидан 92,4 мингта никоҳ тузилиши ва 14,8 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилган.  Республика бўйича никоҳ тузиш коэффициенти 5,9 промиллени, никоҳдан ажралиш коэффициенти эса 0,9 промиллени ташкил этган
 
2016 йилнинг январь-июнь ойлари даврида республика бўйича кўчиб келганлар сони 72,0 минг кишини, кўчиб кетганлар сони эса 84,4 минг кишини ташкил этди. Миграция салдоси минус 12,4 минг кишини ташкил этиб,  ушбу кўрсаткич 2015 йилнинг мос даврига нисбатан 1,0 минг кишига кўпайди (2015 йилда минус 13,4 минг киши бўлган). 

Теглар:ФҲДЁ Никоҳ Оила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар