...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда космонавтика соҳасини ривожлантиришда муҳим қадам қўйилди


10:55, 13.02.2018 Жамият
 2 175

Фармойиш билан тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантириш мақсадида ишчи комиссия тузилмоқда.

Кеча, 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида космик тадқиқотлар ва технологияларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинди.
 
Фармойишда қайд этилишича, юртимизда космик тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантириш учун базавий инфратузилма ҳамда улкан имкониятлар мавжуд.
 
Аммо,  сўнгги йилларда космонавтика соҳасида жиддий тадқиқотлар олиб борилмаган, халқаро ҳамкорлик тўхтатилган, инфратузилма эса ҳозирги кун талабига жавоб бермайди.
 
Фармойиш билан тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантириш мақсадида ишчи комиссия тузилмоқда.
 
Комиссия фазовий ва сунъий йўлдош технологияларини жорий этиш бўйича техник иқтисодий лойиҳаларни комплекс таҳлил қилади, мазкур технологияларни ўзига хос жиҳатларини ўрганади, спутник алоқаси бўйича миллий тизимни яратиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқади.
Фирдавс БЕК

Теглар:Космонавтика сунъий йўлдош 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар