...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркманистон иккинчи сунъий йўлдошини учиришни режалаштирмоқда


17:57, 13.02.2016 Олам
 3 122

Биринчи сунъий йўлдош 2015 йил апрелда учирилган эди.

Туркманистон ўзининг иккинчи сунъий йўлдошини яратиш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда ҳукумат маълумотларига таяниб "Trend" хабар берди.

Бу лойиҳа Туркманистон Вазирлар маҳкамасининг йиғилишида кўриб чиқилди. Иккинчи миллий сунъий йўлдошнинг яратилиши билан боғлиқ масала юзасидан давлат раҳбари лойиҳани изчил ўрганиб чиқишга фармойиш берди.

Биринчи суний йўлдош “Turkmen Alem 52°E” 2015 йил 28 апрелда Канаверал (Флорида штати, АҚШ)дан учирилган эди. Сунъий йўлдош коинотга “Falcon 9 v1.1” ракетаси билан олиб чиқилган. 17 май куни йўлдош фазодаги ўз орбитасида ўрнашиб олган.

“Turkmen Alem 52°E” сунъий йўлдоши “Thales Alenia Space” томонида синовдан ўтгандан сўнг Туркманистонга ишлатиш учун берилган. Биринчи сунъий йўлдош учта антенна – шарқий, шимолий ва MENA (Middle East & North Africa)билан жиҳозланган ва Европа, Шимолий Африка ҳамда Осиёнинг ўнлаб давлатларини қамраб олади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Озарбайжон Сунъий йўлдош 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!