...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон вакиллари “FITUR – 2016” халқаро сайёҳлик кўргазмасида иштирок этяпти


01:04, 22.01.2016 Олам
 2 585

Ҳар йили ушбу кўргазма билан танишиш учун 120 мингдан зиёд одам ташриф буюради

Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти Испания пойтахти Мадрид шаҳрида очилган “FITUR – 2016” халқаро сайёҳлик кўргазмасида намойиш этилмоқда.

Сайёҳлик оламининг энг йирик ва нуфузли халқаро анжуманларидан бири бўлган мазкур кўргазмада қарийб 170 мамлакатдан ўн мингга яқин сайёҳлик компания ва агентликлари, юзлаб соҳа мутахассислари ва экспертлар иштирок этмоқда. Ҳар йили ушбу кўргазма билан танишиш учун 120 мингдан зиёд одам ташриф буюради, дейилади ЎзА хабарида.

“FITUR – 2016” халқаро сайёҳлик кўргазмасида “Ўзбектуризм” миллий компанияси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳамда “Orient Voyages”, “Elmundo Tour”, “Ulysse Tour”, “C.A.T.I.A”, “Olimpic Tour Service”, “Central Аsia Travel” каби Ўзбекистондаги қатор сайёҳлик фирма ва компаниялар вакиллари ўз хизматлари билан иштирок этяпти.

Теглар:FITUR – 2016 Испания Мадрид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!