...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Украина тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўяди


10:08, 30.10.2018 Жамият
 1 284

2018 йилнинг биринчи ярмида Украинанинг 6620 нафар фуқароси Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Ўзбекистон ва Украина тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Абдуалиев маълум қилди, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.
 
Элчининг сўзларига кўра, бу масала икки давлат фуқаролик авиацияси мутасаддилари томонидан дастлабки тарзда муҳокама қилинган.
 
Маълумот ўрнида, 2018 йилнинг биринчи ярмида Украинанинг 6620 нафар фуқароси Ўзбекистонга ташриф буюрган.


 
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринлики, Ўзбекистондан Украинага ва Украинадан Ўзбекистонга йўлга чиқувчилар оз эмас. Минглаб ўзбекистонлик ёшлар Украинадаги ОТМларида таҳсил олмоқда. Улар асосан Минск, Истанбул, Остона, Олма-ота ва Баку орқали Украинага учишмоқда.

Теглар:Ўзбекистон-Украина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар