...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқлари бўйича меморандум имзоланди


21:28, 25.10.2017 Жамият
 2 086

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва Туркия Истеъмолчилар ҳуқуқлари ассоциацияси вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси делегацияси Туркия Истеъмолчилар ҳуқуқлари ассоциацияси таклифига биноан ушбу мамлакатда бўлди. 

Ташриф доирасида Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва Туркия Истеъмолчилар ҳуқуқлари ассоциацияси вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар ҳақида маълумот тақдим этилди, ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди, деб ёзади ЎзА.

Тадбирда Туркия Истеъмолчилар ҳуқуқлари ассоциацияси раҳбари Т.Чакар ассоциация фаолияти ҳақида сўзлаб берди. Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Ж.Саримсоқов Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, 2014 йилда қабул қилинган “Ижтимоий ҳамкорлик тўғрисида”ги қонун давлат идоралари билан нодавлат ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни тартибга солувчи ҳуқуқий база бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади. 

Музокара якунида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Мазкур ҳужжатда қўшма лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш, тажриба алмашиш мақсадида экспертлар ва делегациялар алмашиш, қўшма ишчи гуруҳи, мувофиқлаштириш ва маслаҳат кенгашлари тузиш, симпозиум ва семинарлар ўтказиш ва бошқа масалалар кўзда тутилган. 

Ўзбекистон делегацияси аъзолари, шунингдек, Туркия Истеъмолчилар ҳуқуқлари ассоциациясининг Анқара ва Истанбул шаҳарларидаги бўлинмалари фаолияти билан танишди. 
 

Теглар:Истеъмолчилар ҳуқуқлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар