...
МЕНЮ
ONLINE TV

Истеъмолчиларга етказилган 2 миллиард 862 миллион сўмлик зарар қопланди


17:41, 16.12.2016 Жамият
 3 208

Беш мингга яқин мурожаат ёзма тартибда билдирилган бўлса, 2 минг 500 дан ортиғи оғзаки, “Ишонч телефони” ва электрон шаклда келиб тушган.

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий тузилмалари, шунингдек, туман ва шаҳар жамиятларига истеъмолчилардан 7 минг 640 дан зиёд ариза ва шикоят келиб тушган. Уларнинг 92,6 фоизи ижобий ҳал этилиб, 2 миллиард 862 миллион сўмдан зиёд зарар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиб берилган.
 
Бу ҳақда Миллий матбуот марказида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан 2016 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар якунларига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб ёзади ЎзА.
 
Қайд этилганидек, ариза ва шикоятларнинг асосий қисми табиий газ (29,5 фоиз) ва электр энергияси (14,9 фоиз) таъминоти, савдо-сотиқ (22,4 фоиз) соҳаларига тааллуқлидир. Шунингдек, ичимлик суви таъминоти, коммунал хизмат кўрсатиш, транспорт, соғлиқни сақлаш сингари масалалар бўйича ҳам мурожаатлар кўпчиликни ташкил этган.
 
Беш мингга яқин мурожаат ёзма тартибда билдирилган бўлса, 2 минг 500 дан ортиғи оғзаки, “Ишонч телефони” ва электрон шаклда келиб тушган. 

Федерациянинг виртуал қабулхонаси иш бошлагани, шунингдек, “Istemol.uz” сайти ҳамда “1091” ягона “Ишонч телефони” орқали ариза, таклиф ва шикоятлар қабул қилиняпти.

Матбуот анжуманида Федерация томонидан аҳоли ўртасида савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан аҳолига банк пластик карточкалари орқали савдо қилиш, умумий овқатланиш корхоналари, шунингдек, маданият ва истироҳат боғлари томонидан истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар бўйича сўровлар ўтказилгани маълум қилинди. Сўровномада мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан 40 мингга яқин респондент иштирок этган. Аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк ва бошқа идораларга тақдим этилган.
 

Теглар:Истеъмолчилар ҳуқуқлари Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар