...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзстандарт” агентлиги дўконларда сотилаётган сифатсиз пишлоқ, сут, сосискаларни аниқлади.


13:29, 26.01.2017 Жамият
 3 760

Агентлик томонидан ўтказилган лаборатория таҳлил натижаларига кўра 20 та маҳсулотнинг белгиланган ҳужжат талабларига мос келмаслиги аниқланди.

Айни вақтда барчамиз истеъмолчи ҳисобланамиз ва баъзан айрим маҳсулотларнинг ёки хизмат турининг сифати пастлигига дуч келишимиз мумкин. Бундай ҳолларда, албатта, ўша маҳсулотни қайта сотиб олмаймиз ёки шу хизмат туридан бошқа фойдаланмаймиз. Эндиликда ана шундай сифат даражасига мос келмайдиган, яъни қатъий белгиланган стандарт меъёрларига жавоб бермайдиган истеъмол маҳсулотлари сотувдан олиб қўйиладиган бўлди.
 
“Ўзстандарт” агентлиги ўзининг веб-сайти орқали аҳолига сифатсиз деб топилган маҳсулотлар ҳақида маълумот беришни бошлайди.
 
Хабарларга қараганда, 2016 йилда агентлик томонидан 14 та ҳудудда 49 хилдаги маҳсулотлардан намуналар олиниб, улар синовдан ўтказилди.
 
“Ўзстандарт” лабораториясига келтирилган маҳсулотлар бозор ва дўконлардан сотиб олинди ва мутахассислар томонидан текширилди.
 
Таҳлил натижалари 20 та маҳсулотнинг белгиланган ҳужжат талабларига мос келмаслигини кўрсатди.  
 
Масалан, Голландия пишлоғи органолептика ва физик-кимёвий кўрсаткичлари бўйича GOST 7616-85 2.3 ва 2.5 бандларига тўғри келмаслиги аниқланди. Пишлоқ ёрлиқланиши бўйича ҳам стандартга мос эмас.
 
Стерилизацияланган сут маҳсулоти ҳам лаборатория текширувидан ўтказилганида, маҳсулот ёрлиғида сақлаш шароитлари тўла кўрсатилмаганлиги аниқланди. Энергетик қуввати ҳам ҳужжатдаги кўрсаткичга мос келмайди.
 
Шунингдек, “Деликатесные” сосискалари ҳам консистенсия, рангги, кесилгандаги кўриниши, ҳиди ва таъми бўйича стандартга мос келмаслиги айтилган.
 
Айтиш керакки, “Ўзстандарт” агентлиги ҳозирча сифатсиз маҳсулотларнинг фақатгина умумий номини келтириб ўтган. Келгусида сифатсиз деб топилган маҳсулотнинг тўлиқ номи ва ишлаб чиқарувчиси ҳақида аниқ маълумотлар ҳам берилади.
 
“Ўзстандарт” агентлиги тадбиркорларга мурожаат қилар экан, истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқаришда сифатга масъулият билан эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб ўтади.
 
Агентлик Ўзбекистон аҳлига юзланиб, “Ўзстандарт” агентлиги томонидан сифатсиз деб топилган маҳсулотларни бозорларда ёки савдо мажмуаларида сотилаётганлигини гувоҳи бўлсангиз, зудлик билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва “Ўзстандарт” агентлигининг 150-23-00 “Ишонч телефони”га хабар беришингиз сўралади”, дея мурожаат қилмоқда.
Дурдона Расулова  

Теглар:Истеъмолчилар ҳуқуқлари Сифат Ўзстандарт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Дусанов Равшан
23:35 26.01.2017

“Ўзстандарт” агентлиги дўконларда сотилаётган сифатсиз пишлоқ, сут, сосискаларни аниқлаган бўлса тўғри қилишибди. Юқоридаги ҳолатларга йўл қўймаслик учун савдо дуконларида ишлаётган ходимлар мутахассис бўлиши шарт. Сабаби ҳозирги кунда дуконларда ишлаётган ходимларнинг деярли барчаси мутахассис эмас. Худди дорихоналарда фармацевт мутахассислар ишлаганидек, савдо дуконларида ҳам коллежни тугатган ва тегишли малакага эга бўлган мутахассислар ишласа, биринчидан товарларни савдо дуконларига кабул қилишда тегишли талабларга асосан қабул қилади, иккинчидан товар тўғрисида тўғри ва аниқ маълумотларни харидорларга етказа олади, унунчидан коллеж битирувчилари иш билан таъминланади. Бу таклиф



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар