...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзстандарт” агентлиги қошида янги департамент ташкил этилди


10:28, 13.12.2018 Жамият
 1 322

Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаменти ташкил этилди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 12 декабрь куни “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
 
Қарор билан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар стандартлаштириш ва метрология бошқармаларини тугатган ҳолда “Ўзстандарт” агентлиги қошида Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаменти ташкил этилди.
 
Унга қуйидаги асосий вазифалар юкланди:
 
  • техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунбузилишларининг олдини олиш ва профилактика қилишни амалга ошириш;
 
  • техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология масалаларида тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш;
 
  • техник регламентлар, стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши, ўлчов бирликлари ягоналиги ва ишончлилигини таъминлаш, мажбурий сертификатлаштириш қоидалари талаблари бажарилиши устидан давлат назоратини ташкил қилиш ва амалга ошириш.
 
Маълумот ўрнида, Департамент юридик шахс ҳисобланади, унинг фаолияти устидан умумий раҳбарлик ва назорат Агентлик томонидан амалга оширилади.

Теглар:Ўзстандарт агентлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар