...
МЕНЮ
ONLINE TV

Маҳаллий корхоналарнинг хорижий метрология институтларига тобелиги камайтирилади


09:03, 23.11.2018 Жамият
 1 342

“Ўзстандарт” агентлиги ҳамда Халқаро ўлчов ва тарозилар бюроси ўртасида Миллий ўлчаш эталонлари ҳамда миллий метрология институтлари томонидан бериладиган калибрлаш ва ўлчаш сертификатларининг ўзаро эътироф этилиши тўғрисида келишув имзоланди. Бу ҳақда “Ўзстандарт” агентлиги хабар бермоқда.
 
“Ўзстандарт” агентлиги бош директори Д.Саттаров ва Халқаро ўлчов ва тарозилар бюроси директори –  доктор Мартин Милтон ўртасида бўлиб ўтган учрашув ўтказилди.
 
Ўз навбатида саноатда, савдода, илмий ишланмалар ва инновацияларда, миллий метрология инфратузилмаларининг солиштирилувчанлиги ҳақида ахборот тақдим этиш воситалари бўйича техник тўсиқларни бартараф этиш, шунингдек халқаро савдо, тижорат ва қонунчилик фаолияти соҳасида тузиладиган келишувлар учун техник асос яратишга кўмаклашадиган халқаро эталонларни такомиллаштириш, асосий ўлчаш бирликлари таърифларининг замонавий янгиларини тайёрлаш ва эскирганларини алмаштириш, ва ҳар хил мамлакатларда метрологик тадқиқотларни мувофиқлаштириш йўли билан дунё миқёсида ўлчашлар бирлилигини таъминлашда Халқаро ўлчов ва тарозилар бюроси жиддий роль ўйнайди.
 
Халқаро ўлчов ва тарозилар бюроси билан ҳамкорлик қилиш ва Миллий ўлчаш эталонлари ҳамда миллий метрология институтлари томонидан бериладиган калибрлаш ва ўлчаш сертификатларининг ўзаро эътироф этилиши тўғрисидани Келишувнинг амалга оширилишидан қуйидаги натижалар кутилмоқда:
 
1) маҳаллий маҳсулотни чет элга етказиб беришда ўлчаш ва синов натижаларининг эътироф этилиши;
 
2) савдода техник тўсиқларни бартараф этиш, шунингдек ҳар йили давлатлараро, халқаро ва хорижий мамлакатларнинг миллий эталонлари билан солиштиришлар ўтказиш имкони;
 
ILAC талабларига асосан, кузатилувчанлик таъминланишини исботлаш учун Давлат метрологик муассасаларнинг Евро-осиё ҳамкорлиги (КООМЕТ) доирасидаги солиштиришларда мунтазам равишда иштирок этиш зарур.
 
3) маҳаллий корхоналарнинг хорижий метрология институтларига тобелигини камайтириш;
 
2012-2017 йй. давомида калибрлашга 7 бирл. эталон ва 387 бирл. намунавий ўлчаш воситалари олиб чиқилган бўлиб, деярли 260 минг АҚШ доллари сарфланган. Асосий солиштиришларда иштирок этиш ушбу харажатларнинг олдини олишга имкон яратади.
 
4) етакчи иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳалар, фан ва мамлакат мудофаасининг ўлчашлар бирлилигини таъминлашдаги  эҳтиёжларининг қопланиши;
 
5) солиштиришлар ўтказилишида вақтинчалик харажатларни қисқартириш, хом ашё,  ресурслар, материаллар, маҳсулотлар миқдори ва сифатини ишончли баҳолашни амалга ошириш мақсадида бажариладиган ўлчашлар аниқлигининг оширилиши;
 
6) норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ илмий-техник ҳамкорлик, инновация, халқаро савдо, тижорат фаолияти соҳасидаги келишувларни режалаштириш ва амалга ошириш учун техник базани таъминлаш;
 
7) ўлчаш натижаларининг ЎВ бирликларига кузатилувчанлигини таъминлаш.
 
8) семинар ва курсларда иштирок этиш, шунингдек фан жамияти нашрлари билан таништириш воситасида метрологик фаолиятни амалга оширадиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш.

Теглар:Ўзстандарт агентлиги метрология 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар