...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда навбатдаги виртуал қабулхона ишга тушди


17:33, 07.11.2016 Жамият
 8 544

Виртуал қабулхонага келиб тушган барча мурожаат ва шикоятлар мунтазам равишда назорат қилиб борилади.

Эндиликда сизда хусусийлаштириш ёки давлат объектларини ижарага олиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, биржа, риэлторлик фаолияти ёки бошқа масалалар юзасидан мурожаат ва шикоятингиз бўлса, “Online.gkk.uz” ёки “Onlineqabul.gkk.uz” сайтларига мурожаат қилишингиз мумкин.
 
Бугун, 7 ноябрдан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўзининг виртуал қабулхонасини ишга туширди. Бу ҳақда қўмитанинг расмий сайтида хабар қилинди.
 
Виртуал қабулхонага келиб тушган барча мурожаат ва шикоятлар мунтазам равишда назорат қилиб борилади. Шу сайт орқали мурожаатларнинг натижасини ҳам билиб олиш мумкин.
 
Фуқароларнинг мурожаатлари Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 239-21-37 рақамли “Ишонч телефони” орқали ҳам қабул қилинади.
 
Хозиргача истеъмолчилар орасида Facebook ижтимоий тармоғидаги “Потребитель.уз” гуруҳи анча оммалашганди. Эндиликда турли вазиятлар билан мурожаат қилмоқчи бўлган фуқаролар Виртуал қабулхона орқали муаммоларига ечим топсалар, ажаб эмас. Кўрамиз, қабулхона фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишни қанчалик уддаларкин...
Дурдона Расулова

Теглар:Виртуал қабулхона Хусусийлаштириш Истеъмолчилар ҳуқуқлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар