...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Россия ўртасида олий таълим йўналишида ҳамкорлик янада ривожланади


08:25, 15.08.2018 Жамият
 2 889

Россиядан келган делегация билан музокаралар ўтказилган.

Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигида бугун, 14 август куни Россия Федерацияси Президентининг Хорижий давлатлар билан минтақавий ва маданий алоқалар бошқармаси, Фан ва таълим вазирлиги вакилларидан иборат делегацияcи билан учрашув бўлиб ўтди.
 
Учрашувда Россия Федерацияси Президентининг Хорижий давлатлар билан минтақавий ва маданий алоқалар бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Рыбаков, департамент бошлиғи А.Власов, Фан ва таълим вазирлиги Халқаро департаменти директори И.Ганьшин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳитов, олий ва ўрта махсус таълими вазири Иномжон Мажидов ва бошқалар иштирок этган.
 
Ўзбекистон ва Россия ўртасида малакали кадрлар тайёрлаш йўлидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, жумладан, замонавий йўналишлар ва мутахассисликларда бакалавр, магистрлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот соҳасида ўзаро тажриба алмашиш каби муҳим йўналишларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Олий таълим Ўзбекистон-Россия Иномжон Мажидов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар