...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Россия ИИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида ҳужжат имзолади


16:21, 23.05.2017 Жамият
 2 809

Россия Ички ишлар вазири полиция генерали Владимир Колокольцев бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди.

Айни кунларда Россия Федерацияси Ички ишлар вазири полиция генерали Владимир Колокольцев бошчилигидаги делегация ишчи ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди.
 
Бугун, 23 май куни Владимир Колокольцев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-майор Абдусалом Азизов ўзаро ҳамкорлик ҳақидаги Протоколни имзоладилар.


 
Протокол 2017-2018 йилларга қаратилган бўлиб, икки мамлакатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мутаҳассислари томонидан тайёрланган.
 
“Бу ҳужжатга Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва давлатларимиз ҳудудидаги жиноятчиликка қарши тизимли кураш олиб боришга имкон яратувчи дастур сифатида қараяпмиз”, деб таъкидлади Владимир Колокольцев.
Сумбула

Теглар:Абдусалом Азизов Владимир Колокольцев Ўзбекистон-Россия Ишки ишлар вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар