...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон махсус бўлинма ҳарбийлари илк бор АҚШдаги машғулотларда қатнашмоқда


20:14, 26.01.2019 Олам
 3 769

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Абдусалом Азизов ҳам АҚШга кетди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги махсус бўлинма ҳарбий хизматчилари 11 январдан АҚШнинг Кемп-Шелби ҳарбий базаси (Миссисипи штати)да бўлиб ўтаётган “Жанубий зарба” ҳамкорликдаги машғулотларда иштирок этяпти. Улар бугунги кунга қадар иккита ҳамкорликдаги машқларни ўтказган.
 
Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Абдусалом Азизов бошчилигидаги ҳарбий делегация мазкур машғулотларнинг учинчи – асосий фазасини кузатиш учун АҚШга жўнаб кетди.


 
“Жанубий зарба” тактик машғулотлари – Миссисипи штати Миллий гвардияси томонидан Галфпорт шаҳрида жойлашган жанговар тайёргарлик ва бирлашган кучларнинг Кемп-Шелби ўқув базаларида ўтказиладиган йирик ўқув-жанговар машғулотлари ҳисобланади. Ўқув машғулотлари барча қўшин турлари ҳамда қўриқлов бўлинмалари, захира кучлари ва доимий қўшинлар учун амалиётда жанговар шайликни ушлаб туриш ҳамда АҚШ ва асосий иттифоқ қуролли кучлари ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини таъминлаш каби мақсадларни ўз ичига олади.
 
Мазкур кенг миқёсдаги машғулотларда Канади, Чили ва Нидерландия ҳарбийлари ҳам қатнашмоқда.


 
АҚШга расмий ташриф давомида Ўзбекистон ҳарбий делегацияси Тампа шаҳридаги (Флорида штати) CENTCOM бош қароргоҳига ҳам ташриф буюриб, унинг раҳбарияти билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ-Ўзбекистон Жанубий зарба Абдусалом Азизов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!