...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон U-19: кетма-кет урилган жавобсиз 16 та гол билан ғалаба!


16:03, 04.11.2017 Спорт
 4 824

Бу сафар ўзбекистонлик ёшлар рақиб дарвозасига жавобсиз 6 та тўп киритишди. Ўтган ўйинда эса...

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун, 4 ноябрь куни U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган иккинчи учрашувни Мальдив ороллари терма жамоасига қарши ўтказди.
 
Мураббий Александр Мочинов бошчилигидаги терма Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Бу сафар ўзбекистонлик ёшлар рақиб дарвозасига жавобсиз 6 та тўп киритишди.
 
Ўзбекистон U-19–Мальдив ороллари U-19 — 6:0.
Душанбе, Тожикистон.
 
Голлар: А.Жумақулов 22, И.Кенжабоев 37, 60, Д.Саидов 46, Б.Асқаров 65, Ж.Раҳимов, 71.
 
Ўзбекистон U-19: Жавоҳир Қиличев, Жасур Эрмаматов, Жасур Раҳимов, Дилшод Саидов (Ш.Абдураҳмонов, 73), Суҳроб Иззатов, Бобуржон Асқаров, Ислом Кенжабоев (А.Холмуҳаммедов, 70), Иброҳим Йўлдошев, Ҳасан Йўлдошев, Акмал Мозговой (Р.Йўлдошев, 46), Аббос Жумақулов.
 
Мальдив ороллари U-19: Аҳмад Самаҳ Али, Ишақ Рашид, Аъзам Абдулла, Муҳаммад Жайлам, Мусанниф Муҳаммад, Муҳаммад Яздан Ҳусайн, Нишам Муҳаммад Рашид, Аҳмад Талал, Ҳайшам Ҳассан, Муҳаммад Саҳил, Али Шамал Абдулла.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси саралашдан ўрин олган дастлабки учрашувни Шри-Ланка терма жамоасига қарши ўтказиб, 10:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
 
Маълумот учун, ёшлар терма жамоаси навбатдаги учрашувни 6 ноябрь куни Бангладеш терма жамоасига қарши ўтказишади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади.
Ўзбекистонлик ёш футболчиларга омад тилаймиз!
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон U-19 терма жамоаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!