...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Тожикистондан электр энергияси сотиб олишни кўпайтирди


10:57, 04.09.2018 Олам
 2 185

Ўзбекистон ва Тожикистон 2018-2019 йиллар қиш мавсуми учун электр энергияси етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказади.

Ўзбекистон жорий йил июль ойида Тожикистондан электр энергияси 417 миллион киловатт-соатгача орттирди. Бу ҳақда Тожикистон Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги маълумотларида кўрсатилган.
 
Аввал Тожикистон ойига 110-120 миллион киловатт-соат электр энергия экспорт қилган. Ўзбекистон жорий йил апрель ойида тожик электр энергияси импортини қатй тиклади.
 
“Ўзбекэнерго” АЖ Ўзбекистон ва Тожикистон вегетация даврида 1,5 миллиард киловатт соат ҳажмда электр энергия етказиб беришга келишилгани ҳақида маълум қилганди.
 
Шунингдек, компания Ўзбекистон ва Тожикистон 2018-2019 йиллар қиш мавсуми учун электр энергияси етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказилишини маълум қилганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Тожикистон Электр энергияси импорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!