...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ТИВ номидан Қозоғистонга ҳамдардлик билдирилди


14:36, 09.06.2016 Жамият
 2 849

Ақтўбе шаҳрида амалга оширилган теракт натижасида 7 киши ҳалок бўлди, 37 киши турли тан жароҳатларини олди.

Аввал хабар берганимиздек, 5 июнь куни Қозоғистон Республикасининг қарбидаги Ақтўбе шаҳрида амалга оширилган теракт натижасида 7 киши ҳалок бўлди, 37 киши турли тан жароҳатларини олди. Шу муносабат билан 9 июнь мамлакатда мотам куни деб эълон қилинди.
 
Бугун, 9 июнь куни Тошкент шаҳридаги Қозоғистон Республикаси элчихонасида Ақтўбе шаҳридаги террористик хуруж қурбонларига бағишлаб мамлакатда миллий мотам куни эълон қилинганлиги муносабати билан очилган Ҳамдардлик китобига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номидан қайд киритилди.
 
Маълумот ўрнида, Мотам муносабати билан давлат муассасаларида байроқлар туширилган, телевидение ва радиоларда рекламалар тўхтатилган ва кўнгилочар дастурлар бекор қилинган.

Теглар:Қозоғистон Ўзбекистон-Қозоғистон Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар