...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон терма жамоаси Туркиядаги машғулотларни бошлади


22:33, 08.02.2017 Спорт
 2 486

Туркиянинг Анталия шаҳрида бугун, 8 февралдан навбатдаги ўқув-машғулотлар йиғини бошланди.

ЖЧ–2018 саралаш босқичида 9 очко билан учинчи ўринда бораётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик кўриш мақсадида Туркиянинг Анталия шаҳрида бугун, 8 февралдан навбатдаги ўқув-машғулотлар йиғинини бошлади. Машғулотлар тўрт кун давом этиши белгиланган.
 
Мазкур йиғин доирасида Ўзбекистон терма жамоаси иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. 10 февраль куни Самвел Бабаян шогирдлари Россия Премьер-лигаси вакили “Амкар” клуби, 11 февраль куни эса Арманистоннинг “Алашкерт” жамоаси билан куч синашади. Мазкур йиғин ФИФА кунларига тўғри келмаганлиги учун легионер футболчилар терма жамоанинг Туркиядаги ўқув-машғулотларига таклиф этилмади.
 
Маълумот учун, бундан аввал Арманистон футбол федерацияси икки терма жамоалар ўртасида ўтказилиши белгиланган учрашувни Туркиядаги нотинчликлар туфайли бекор қилишини маълум қилганди.  
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 Самвел Бабаян 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!