...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Францияга жўнаб кетди


10:45, 19.08.2017 Спорт
 2 383

Юнон-рум ҳамда эркин кураш бўйича мусобақаларда Ўзбекистон шарафини 11 нафар полвон ҳимоя қилади.

Жорий йилнинг 21-26 август кунлари Франция пойтахти Парижда спорт курашлари бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
 
Дунёнинг юздан зиёд давлатларидан полвонлар иштирок этадиган йилнинг энг муҳим мусобақасида Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати ғолиблари, турли нуфузли мусобақалар совриндорлари гиламга чиқади.
 
Ўзбекистон терма жамоасининг дастлабки қисми жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун 18 август куни Францияга жўнаб кетди.
 
Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини 11 нафар полвон ҳимоя қилади. Уларнинг беш нафари юнон-рум кураши бўйича терма жамоа таркибига жалб этилган бўлса, олти нафари эркин кураш бўйича мусобақаларда ўз омадини синаб кўради.
 
Жаҳон чемпионатида Феруз Тўхтаев (59 кг), Элмурод Тасмуродов (66 кг), Арам Варданян (71 кг), Рустам Ассакалов (98 кг) ва Мўмин Абдуллаев (130 кг) лар юнон-рум кураши бўйича баҳсларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладилар. 
 
Эркин кураш бўйича 24 августда бошланадиган чемпионатга Ўзбекистон терма жамоаси Франция пойтахтига 22 августда йўл олади.
 
Мазкур таркиб рўйхатида Нодиржон Сафаров (57 кг), Ихтиёр Наврўзов (70 кг), Бекзод Абдураҳмонов (74 кг), Умиджон Исманов (86 кг), Магомед Ибрагимов (97 кг) ҳамда Давид Модзманашвили (125 кг) қайд этилган. Уларга Олим Ҳикматов ва Александр Недорезовлар устозлик қилишади. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон терма жамоаси Франция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!