...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Қирғизистонда янги замонавий мактаб қуриб беради


16:32, 04.05.2017 Олам
 2 693

Шу жумладан, 3 қаватли бинонинг ҳар бир қаватида лаборатория ва иш хоналари бўлади.

Қирғизистоннинг Ўш шаҳар ҳокими 3 май куни Тошкентдаги ОАЖ “Трест-12” қурилиш компанияси ва “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” вакиллари билан Тошкент шаҳрида учрашишди ва 630 ўқувчига мўлжалланган янги замонавий мактабнинг лойиҳасини муҳокама қилишди.
 
Учрашув давомида шаҳар ҳокими мактаб қурилиши Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги дўстона муносабатлар учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.
 
“Ўш шаҳри маъмурияти мактаб қурилиши учун марказий кўчаларнинг биридан 1,11 гектар ер майдонини ажратди. Лойиҳага кўра, қурилишнинг умумий майдони 3851 метр кубни ташкил этади. Бу ўта муҳим ва керакли иш икки халқни янада яқинлаштиради ва ўзаро дўстлик, ҳамжиҳатликка қурилган келажакни барпо этишга хизмат қилади”, дейди шаҳар ҳокими Айтмамат Қодирбоев.
 
Лойиҳа ҳужжатларига асосан, янги замонавий мактабда барча керакли шароитлар бўлади: спорт ва фаоллар зали, меҳнат хоналари, шифокор хонаси, ошхона ва ёзги спорт компллекси кабилар. Шу жумладан, 3 қаватли бинонинг ҳар бир қаватида лаборатория ва иш хоналари бўлади. Қурилиш ишлари яқин кунларда бошланади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Ўш Ўзбекистон Қирғизистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!