...
МЕНЮ
ONLINE TV

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари журналистлар билан учрашади


16:11, 04.05.2017 Жамият
 1 616

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси делегацияси расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.

Жорий йилнинг 10-12 май кунлари БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн бошчилигидаги БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси делегацияси расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Ташрифдан кўзланган мақсад Ўзбекистон билан БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, шунингдек, томонларни қизиқтирган йўналишларда келгусидаги алоқаларни муҳокама этишдан иборат.
 
Қайд этилишича, Зайд Раад ал-Ҳусайн мамлакатимизга ташрифи давомида оммавий ахборот воситалари вакилларига интервью бериши ва ташриф якунлари бўйича Халқаро пресс-клубда журналистлар олдида чиқиш қилиши кутилмоқда.
 
Маълумот учун, Зайд Раад ал-Ҳусайн БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича еттинчи олий комиссаридир. У АҚШнинг Жонс Хопкинс университетида гуманитар фанлар бакалаври ва Буюк Британиянинг Кембриж университетида фалсафа доктори даражасини олган. Дипломатия соҳасида йигирма йиллик тажрибага эга.
 
2014 йилда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари этиб тайинланган ва ушбу лавозимдаги илк Осиё вакилидир. Бунгача Зайд Раад ал-Ҳусайн БМТ Хавфсизлик кенгашига раислик қилган. БМТ олий комиссари сифатида 24 мамлакатга ташриф буюрган.
Бобур Жалолов

Теглар:Зайд Раад ал-Ҳусайн БМТ БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар