...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон номини кўкларга кўтарган боксчилар тақдирланишди


20:00, 18.10.2017 Спорт
 6 466

Спортчиларга юксак натижалари учун пул мукофотлари сертификатлари топширилди.

Жорий йилнинг август ва сентябрь ойида Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатида совриндор бўлган боксчилар бугун, 18 октябрь куни Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси томонидан тақдирланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси Рустам Қурбонов спорт жамоатчилиги фаоллари ҳузурида бокс бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан ва совринли ўринларни эгаллаган спортчиларни юксак натижалар билан табриклаб, уларга зарбоп тўнлар кийгизди ҳамда пул мукофотлари сертификатларини топширди.
 
Маълумот учун, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида битта олтин, учта кумуш ва иккита бронза медал жамғариб, илк маротаба умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллагани ҳақида аввалроқ хабар бергандик.
 
Йилнинг энг нуфузли мусобақасида Шаҳрам Ғиёсов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлганди.
 
Шунингдек, -69 кг вазн тоифасида олтин медальни қўлга киритган Шаҳрам Ғиёсов бокс бўйича АИБА ташкилотининг Twitter ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида ўтказилган сўровнома натижасига кўра, дунёнинг энг яхши боксчиси дея тан олинганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.
 
Бундан ташқари, жаҳон чемпионатида Ҳасанбой Дўсматов, Жасур Латипов ва Иқболжон Холдоров кумуш, Бектемир Мелиқўзиев ва Санжар Турсунов каби ўзбекистонлик боксчилар бронза медалларига сазовор бўлишганди.
 
Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилояти ҳокими Шаҳрам Ғиёсов ва унинг мураббийи Равшан Хўжаевга Gentra автомобилларини совға сифатида топширганди. Андижон вилояти ҳокими эса кумуш медаль соҳиби бўлган Ҳасанбой Дўстматовга телевизор берганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Боксчилар Ҳасанбой Дўстматов Шаҳрам Ғиёсов Ўзбекистон Республикаси давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!