...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўз уйингда устунлар ҳам ёрдам беради! “Суғдиёна” ва “Бунёдкор” рақибларига имкон қолдирмади


20:36, 11.04.2018 Спорт
 3 165

Бугун Суперлиганинг 6-турига старт берилди.

Бугун, 11 апрель куни Ўзбекистон Суперлигасининг 6-туридан ўрин олган иккита учрашув бўлиб ўтди. Жумладан, “Суғдиёна” Жиззахда “Навбаҳор”ни қабул қилиб, 3:2 ҳисобида иродали ғалабага эришди. “Бунёдкор” эса Бекободнинг “Металлург” клуби устидан қийинчиликсиз ғалаба қозонди. 3:1.
 
“Қалдирғочлар” бу ғалабадан сўнг очколари сонини 16тага етказиб, жадвалда мутлоқ пешқадамга айланди. “Суғдиёна” бўлса, янги мураббий қўл остидаги илк ўйинида мавсумдаги биринчи ғалабасини расмийлаштирди.
 
“Навбаҳор” иккинчи марта мағлуб этилди. Бекободликлар ҳисобидаги 9 очко уларни вақтинча тўртинчи ўринда сақлаб турибди.
 
Суперлига, 6-тур.
 
“Сўғдиёна” – “Навбаҳор” 3:2.
Голлар: Жаҳонгир Абдумўминов (78), Дилмурод Каримов (80), Иззатилла Абдуллаев (90+3) – Зоҳир Пиримов (3), Азизбек Турғунбоев (38).
 
“Сўғдиёна”: 23.Дилшод Ҳамроев, 3.Азамат Исроилов, 4.Элёр Орифов, 5.Фарҳод Мираҳматов (77.Иззатилла Абдуллаев, 41), 6.Дилмурод Каримов, 9.Сардор Азимов, 10.Шоҳруз Норхонов, 26.Акмал Холмуродов (2.Сардор Қулматов, 76), 31.Жаҳонгир Абдумўминов, 33.Тоҳиржон Шамситдинов, 99.Нурилло Тўхтасинов (19.Алишер Зиёвутдинов, 55).

“Навбаҳор”: 1.Ботирали Эргашев, 6.Остон Ўрунов, 8.Аюбхон Нўъмонов, 10.Азизбек Турғунбоев, 11.Зоҳир Пиримов (32.Жаҳонгир Меҳмонов, 74), 15.Азамат Алланиёзов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 21.Аъзам Алиев, 24.Даврон Ҳошимов, 33.Томислав Пайович, 44.Дарко Станоевич.

Огоҳлантиришлар: Томислав Пайович 13, Даврон Ҳошимов 58.


“Бунёдкор” – “Металлург” 3:1.
Голлар: Нурматов (56), Собирхўжаев (67), Иброҳимов (85) – Шайманов (82 пенальти).
 
“Бунёдкор”: Суҳробжон Султонов, Рустамжон Ашурматов, Акромжон Комилов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов, Шаҳзодбек Нурматов (Филип Раевац , 79), Муроджон Тошматов, Санжар Қодирқулов, Сардор Собирхўжаев, Мирғиёс Сулаймонов, Хуршид Ғиёсов (Фарруҳ Икромов, 87).
 
“Металлург”: Зафар Сафаев, Аббосжон Отахонов, Шаҳзод Шайманов (Зохид Абдуллаев, 85), Забиҳилло Ўринбоев, Исломбек Исақжонов (Зафар Тўраев, 72), Жасур Ҳасанов, Шерзод Файзиев, Акбаржон Исматуллаев, Муҳаммад Исаев (Суҳроб Нуриллоев, 60), Аброр Хусинов, Павел Смоляченко.
 
Огоҳлантириш: Исаев (37).
 
6-тур ўйинлари давом этмоқда, ҳозирда Қаршида “Насаф” ҳамда “Локомотив” жамоалари ўртасида марказий ўйин бошланган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Навбаҳор Суғдиёна Бунёдкор Металлург 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!