...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўйнашмагин арбоб билан! “Мароқанд”нинг лицензияси олиб қўйилди, “Уммон” ва Жасур Умиров эса...


17:23, 29.05.2018 Шоу-бизнес
 24 525

“Турист” қўшиғига ишланган видеоклипида жузъий камчиликлар бўлганлиги боис клипни оммага тақдим этиш тақиқланган эди.

Ўйнашмагин арбоб билан, деб шуни айтишса керак. “Ўзбекконцерт”нинг клиплар кенгашидан ўтказилмаган клипи ТВга тақдим этгани учун “Мароқанд” гуруҳи лицензиясидан маҳрум этилди. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хабар бермоқда.
 
Гап шундаки, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳоловчи  Бадиий Кенгаш аъзолари томонидан  “Мароқанд” гуруҳининг “Турист” қўшиғига ишланган видеоклипида жузъий камчиликлар бўлганлиги боис клипни оммага тақдим этиш тақиқланган эди.
 
Бироқ, гуруҳ аъзолари бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, ушбу клип оммавий ахборот воситалари орқали намойиш этилганлиги сабабли “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг  23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 37-бандига асосан “Мароқанд” гуруҳи аъзолари Закирова Асалхон Бахтиёржон қизи ва Ташматов Абдурашид Хусановичларга берилган лицензиялар жорий йилнинг 29 май кунидан тўхтатилди.
 
Шунингдек, кенгаш аъзолари томонидан “Уммон” гуруҳининг “Оқ гулим”,  ва хонанда Жасур Умировнинг “Сайпи” деб номланган қўшиғи ва унга ишланган клипларидаги мавжуд камчиликларни  тўғрилаб, оммага тақдим этиш вазифаси топширилган эди. Бироқ билдирилган камчиликлар тўлиқ бартараф қилинмасдан эфирга берилганлиги учун хонанда Жасур Умиров ва “Уммон” гуруҳи огоҳлантирилди.
 
Агар, ушбу ҳолат “Уммон” гуруҳи ва Жасур Умировда қайта такрорланса, уларга берилган лицензиялар муддатидан  аввал тўхтатилади.

Теглар:Мароқанд Уммон Жасур Умиров Ўзбекконцерт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!