...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ойбек ва Нигора “Korzinka.uz” супермаркетлар тармоғидаги нархлардан шикоят қилишди


16:02, 29.04.2016 Шоу-бизнес
 11 570

Нигора маҳсулотга қўйилган “янги нарх”ни қўлига олиб кўрганда, ортидан эскиси чиқиб келди. Таажжуб... Маҳсулотнинг янги нархи эскиси билан лоақал бир сўмга ҳам фарқ қилмаса-я?!

“Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигоранинг фарзанд кутишаётгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун пойтахтдаги “Korzinka.uz” супермаркетлар тармоғидан бирига кирган хонандалар у ердаги нархлар борасида ижтимоий тармоқлар орқали шикоят ёзиб қолдиришди.
 
Нигора Исмоилованинг сурат орқали маълум қилишича, ёғи 2.5 % бўлган йогурт маҳсулотига гўё чегирма қилингандек, “янги нарх – 5090 сўм” деб ёзиб қўйилган. Синчков харидор сифатида Нигора ушбу маҳсулотга қўйилган “янги нарх”ни қўлига олиб кўрганда, ортидан эскиси чиқиб келди. Таажжуб... Маҳсулотнинг янги нархи эскиси билан лоақал бир сўмга ҳам фарқ қилмаса-я?!
 
“Нима бу одамларни алдашми ёки маҳсулотни кетказишми? Менимча, бу нотўғри”, деб ёзади Нигора Исмоилова. Қолаверса, хонанда мазкур суратни кун сурати сифатида тарқатиш кераклигини айтган.
 
Нигора Исмоиловани ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб борадиган фойданувчилар бундай ҳолат супермаркетларда жуда кўп учрашини айтишмоқда.

Теглар:Ойбек ва Нигора Korzinka.uz 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Uktambek
10:23 08.06.2016

БУНДАЙ СУПЕРМАРКЕТЛАР НАЗОРАТНИ ЙУКЛИГИ САБАБЛИ ХОХЛАГАН ИШИНИ КИЛЯПТИ.БУНДАЙЛАРНИ ИСМИ-ШАРИФИНИ ЁЗИБ ШАРМАНДА КИЛИБ КАТТА ЖАРИМАГА ТОРТИШ ЛЕРАК!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!