...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўтган ҳафтада 160 та ёнғин қайд этилди


12:25, 19.04.2016 Жамият
 2 512

Ушбу ёнғинларда 671 млн сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 1 млрд 13 млн сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ўтган ҳафта мобайнида республикамиз ҳудудида 160 та ёнғинлар қайд этилди. Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 4 нафар фуқаролар тан жароҳатлари олишган.  Ушбу ёнғинларда 671 млн  сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 1 млрд  13 млн  сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда.
 
Андижон вилояти Андижон туманида яшовчи фуқаро А.Салохиддиновнинг уйидаги иситиш печидан сизиб чиққан газ ҳидини сезмаган уй эгасининг келини А.Шокаримова хонага кирган вақтда унинг кийимида статик электр заряди ҳосил бўлиши натижасида хонага тўпланган газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.  Чақнаш натижасида уйнинг 20 кв  метр майдонда шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган ҳамда уй эгасининг келини А.Шокаримова куйиш тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
 
Наманган вилояти Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро М.Азизовнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 70 кв метр  майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган.
 
Фарғона вилояти Данғара туманида яшовчи фуқаро Э.Равшановнинг уйида иситиш печининг дудбурони қизиб кетиши натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 80 кв метр  майдонда томи,  шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.  

Теглар:Ёнғин ИИВ Ёнғин хавфсизлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар