...
МЕНЮ
ONLINE TV

Европага Туркия орқали келадиган мигрантлар оқими кескин камайган


12:09, 19.04.2016 Олам
 2 476

Европа Иттифоқи ва Туркия ўртасидаги келишув ўз натижасини бермоқда.

Жорий йилнинг март ойида Европа Иттифоқи давлатларига Туркия орқали келаётган мигрантлар оқими кескин камайди. Туркия ва ЕИ ўртасидаги ноқонуний мигрантларни ўз мамлакатларига қайтариб юбориш хусусидаги келишув ўз натижаларини бермоқда, дея “Reuters” хабар берди.
 
Март ойи давомида Туркиядан Грецияга 26.460 нафар мигрант келган ва бу февраль ойидаги кўрсаткичдан деярли 50 фоиз кам ҳисобланади.
 
20 мартда ЕИ ва Туркия ўртасидаги келишувдан сўнг, Грецияга 3.500 мигрант келган. Агар таққослайдиган бўлсак,  1-20 март оралиғида грек оролларига 22.900 нафар мигрант етиб келган.
 
Шунга қарамасдан, Италияга Шимолий Африкадан денгиз орқали хавфли саёҳатга отланган мигрантлар оқими кескин ошган. 2015 йилнинг мартида 2.283 нафар африкалик мигрант Италаияга келган бўлса, жорий йилнинг март ойида эса сал кам ўн минг киши Италия қирғоқларига келиб тушган. 
 
Италияга мигрантларнинг асосий қисми Саҳройи Кабирнинг жанубидаги давлатлар ва қисман,  Яқин Шарқ давлатларидан келади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Европа Иттифоқи Греция Мигрантлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!