...
МЕНЮ
ONLINE TV

Осиё ўйинларида ўзбекистонлик кибератлет ҳам иштирок этади


14:23, 13.08.2018 Спорт
 1 455

Ушбу Осиё спорт ўйинларида 2022 нафар киберспортчилар иштирок этиши ҳамда ушбу спорт тури яқин йилларда Олипиада ўйинлари рўйҳатига киритилиши кутилмоқда.

Тез кунларда Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари доирасида Ўзбекистон виртуал спорт ўйинлари ва киберфутбол федерацияси аъзоси Тошкентнинг “Локомотив” кибератлети Санжар Усмонов ҳам иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш Маркази хабар берган.
 
Ушбу Осиё спорт ўйинларида 2022 нафар киберспортчилар иштирок этиши ҳамда ушбу спорт тури яқин йилларда Олипиада ўйинлари рўйҳатига киритилиши кутилмоқда.
 
Ўзбекистон виртуал спорт ўйинлари ва киберфутбол федерацияси томонидан спортнинг виртуал компьютер ўйинларини яратиш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.
 
Жумладан, ушбу федерациянинг мақсади, вазифаси ва фаолиятини кенгайтириш ҳамда ақлий салоҳиятни оширидаган ўйинлар яратиш зарурлиги кўриб чиқилган.
 
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон виртуал спорт ўйинлари ва киберфутбол федерацияси киберфутбол, компьютер спорти ва электрон ўйинлар бўйича мамлакатда турнирлар ўтказиш ваколатига эга.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон виртуал спорт ўйинлари ва киберфутбол федерацияси ташкил топганлиги тўғрисида хабар берган эдик.
Санжар Жўра

Теглар:Киберфутбол виртуал спорт ўйини 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!