...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ортиқча вазнли ҳарбийлар заҳирага бўшатилади


11:13, 20.11.2017 Олам
 5 778

Бугунги санагача, яъни 20 ноябрга қадар ортиқча вазнли ҳарбийларнинг рўйхатини тузиш ишлари якунланиши белгиланганди...

Россия Мудофаа вазирлиги семиз ҳарбий хизматчиларни заҳирага бўшатади.
 
Россия Федерациясининг мудофаа вазири ҳарбий хизматчилар ўртасида кенг қамровли тиббий текширув ўтказишни бошлади. Бу ҳақдаги буйруқ Россия мудофаа вазири Сергей Шойга томонидан қабул қилинган.
 
Ҳужжатга асосан аскарлар ва офицерлар орасида ўрнатилган жисмоний талабларни бажара олмаган ҳарбий хизматчилар хизматдан бўшатилади.
 
Бундан ташқари, ортиқча вазнга эга бўлган ҳарбий хизматчилар ҳам хизматдан бўшатилиши кўзда тутилган.
 
Учинчи ва тўртинчи даражадаги ортиқча вазнга эга ҳарбий хизматчиларнинг рўйхати 20 ноябрга қадар тайёрланади.
 
Манбааларда айтилишича, Россияда ушбу ислоҳотларга 2012 йилдан буён тайёргарлик кўрилган. Жисмоний ҳолати аъло ҳолатда бўлган ҳарбийларга имтиёзлар ва пул шаклидаги рағбатлантириш амалга оширилган.
 
Маълумот учун, россияликларнинг қарийб 60 фоизи ортиқча вазндан азият чекадилар.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ҳарбийлар бўшатилади Ортиқча вазн Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!