...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас: Россия Сурияни тарк этдими ёки?


18:10, 31.03.2016 Олам
 5 426

Жорий йилнинг 14 март куни Владимир Путин Суриядан Россия қўшинларининг асосий қисми чиқарилиши ҳақида қарор қабул қилган эди

Россия президенти Владимир Путин 14 март куни Суриядан рус қўшинларининг асосий қисми чиқарилиши ҳақида эълон қилган эди. Бундан сўнг, миссиянинг асосий таъминотчи кемаларидан бири,  муз ёрар “Яуза” Шимолий муз океанидаги портга қайтиши кутилганди.  Лекин,  бунинг ўрнига Путиннинг 14 мартда берган буйруғидан уч кун ўтиб, “Сурия экспресси” деб аталмиш йўналишда иштирок этувчи музёрар Новороссийскдан чиқиб,  Суриянинг Тартус портига қараб йўл олди.  Бу ҳақда “Reuters” ёзмоқда.
 
Бу ерда Россиянинг ҳарбий-денгиз базаси мавжуд. Кемада қандай юк бўлишидан қатъи назар, у оғир эди, буни унинг сув сатҳига қанчалик ботганидан билса бўлади, дейилади хабарда.
 
“Яуза” ва бошқа Россия кемалари 14 мартдан буён,  икки ҳафта давомида Сурияга у ердан чиқарилгандан кўра, кўпроқ техника ва қурол-яроғ ташидилар.
 
Сурияни тарк этиш вақтида кемаларга нима ортилгани ёки улкан транспорт самолётлари қанча техника олиб чиққанлари аниқ эмас. Лекин,  денгиз қатнови шунга кўрсатмоқдаки,  Россия Суриядаги ҳарбий инфратузилманинг сақлаб қолиш ва вазият талаб қилганда Суриядаги ҳарбий иштирокини кучайтириш устида астойдил иш олиб бормоқда.
 
Владимир Путин Суриядан рус ҳарбийларининг асосий қисми чиқарилиши ҳақида буйруқ берганда, бу қарор ҳақида изоҳ бермаган эди.  Лекин,  Суриядаги Россия базалари ёки Башар Асад ҳукумати хавф остида қолса, шу заҳотиёқ таҳдидга жавоб бериш учун етарлича куч тўпланмоқда.
 
Россия қўшинлари Суриянинг Хмеймим аэродроми ва Тартусдаги ҳарбий денгиз базасида жойлашган. Путин Россия икки базани ҳам сақлаб қолиниши ва уларга ишончли мудофаа керак бўлиши ҳақида айтган эди.
 
“Рус қўшинларининг асосий қисми Сурияда де-факто қолмоқда ва у ерга қатнов камаймаяпти”, – деб ҳисоблайди Россия Стратегия ва технология таҳлили маркази ходими Михаил Барабанов. Қўшинларнинг асосий қисми чиқарилиши билан боғлиқ қарордан сўнг, Суриядаги рус ҳарбий самолётларининг деярли ярми уйга қайтди.  Сурияда айнан нечта Россия самолёти борлиги сир тутилмоқда. Лекин, таҳлил шуни кўрсатмоқдаки,  уларнинг сони тахминан 36 та.
 
Денгиз қатновлари ҳақидаги очиқ маълумотлар,  расмий хабарлар, денгиз йўли ҳаракати хавфсизлик соҳасидан олинган манбалар ва туркиялик блоггерлар томонидан олинган Босфордан ўтаётган кемаларнинг суратлар таҳлили “Сурия экспресси” фаолиятининг тўхтаганини рад этяпти.
 
Маълумотларга кўра, Путиннинг 14 мартдаги қароридан кейин, Сурияга  икки ҳафта давомида Россиядан бешта юк кемаси келди, улар орасида нефть танкери ҳам бор.

Буларнинг барчаси шуни кўрсатмоқдаки, Россия Ўртаер денгизидаги ҳарбий денгиз кучлари сонини оширди. Ҳозирда бу ерда 14 мартдагидан кўпроқ ҳарбий кемалар жойлашган. Уларнинг вазифаси юк кемаларини қўриқлаш ҳисобланади. Бундан ташқари, ҳарбий кемалар Москвага денгиздан қанотли ракеталарни учириш имкониятини беради. 

Руслан Сулаймонов

Теглар:Россия Сурия Владимир Путин Башар Асад 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!