...
МЕНЮ
ONLINE TV

Она ва унинг икки боласини машинада уриб, қочиб кетган ҳайдовчи қўлга олинди


20:48, 17.08.2018 Жамият
 7 658

Воқеа Тошкентнинг Бодомзор кўчасида содир бўлган.

Жорий йил 7 август куни Юнусобод тумани Бодомзор кўчасида соат 22:40 да Matiz русумли автомобиль ҳайдовчиси 25 ёшли Мунирани уриб юборган.
 
Бу пайтда аёл иккита фарзанди билан йўлдан ўтаётган бўлган. Бахтли тасодиф туфайли болаларга шикаст етмаган,  бироқ Мунира тан жароҳати олган. Уларга биринчи ёрдам кўрсатиш ўрнига машина ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетган. Она-болаларнинг бахтига йўловчилар “тез ёрдам”га қўнғироқ қилишган.
 
Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266 ва 117-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида куни кеча ушбу ЙТҲни содир этган шахс – 58 ёшли И.Исмоил қўлга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тошкент шаҳар ИИББ ЙТҲ Бодомзор кўчаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар