...
МЕНЮ
ONLINE TV

Имомали Раҳмон “Дўстлик оқшомида” орден билан тақдирланди


20:25, 17.08.2018 Жамият
 2 831

Шавкат Мирзиёев ўзбек ва тожик халқларини бир дарахтнинг икки шохи, бир дарёнинг икки ирмоғига ўхшатди.

“Ўзбекистон” анжуманлар саройида Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида “Дўстлик оқшоми” номли концерт бўлаётгани ҳақида хабар берган эдик. Концертда Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Имомали Раҳмон иштирок этди.
 
Ўзбекистон раҳбари тадбирдаги нутқида ўзбек ва тожик халқлари азалдан ёнма-ён яшагани, қийинчиликларни биргаликда енгиб ўтганини таъкидлаган.






 
“Ўзбек ва тожик халқлари бир дарахтнинг икки шохи, бир дарёнинг икки ирмоғига ўхшайди. Бизнинг муқаддас динимиз, еримиз ва сувимиз бир. Қувончу ташвишларимиз, тақдиримиз муштарак. Аждодларимизнинг эзгу анъаналарини давом эттириб, халқларимиз дўстлигини мустаҳкамлашимиз ва асраб-авайлашимиз керак”, дея таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.
 
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ўқиб эшиттирилган. Имомали Раҳмонга Ўзбекистоннинг “Эл-юрт ҳурмати” ордени топширилган.
 
“Дўстлик оқшоми” тобора мустаҳкамланиб бораётган Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамкорлиги, халқлар дўстлигининг яна бир ифодаси бўлди.






 
Маълумот ўрнида, Тожикистон Президенти эртага, 18 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов ва Бош вазир Абдулла Арипов билан учрашувлар ўтказади, Самарқанд шаҳрини зиёрат қилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Тожикистон Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар