...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўн бир мамлакат адлия вазирлари Ислом Каримов қабрини зиёрат қилади


09:31, 21.10.2017 Жамият
 5 392

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар адлия вазирларининг бешинчи мажлиси бўлиб ўтди.

Кеча, 20 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раислигида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар адлия вазирларининг бешинчи мажлиси бўлиб ўтди.
 
ЎзА хабарига кўра, мажлисда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар вакиллари — Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон адлия вазирлари, Хитой адлия вазири ўринбосари иштирок этди.
 
Бундан ташқари, йиғилишда ШҲТда кузатувчи мақомига эга давлатлар — Афғонистон, Беларусь Республикаси ва Эрон адлия вазирлари иштирок этди.
 
Шунингдек, ШҲТ Бош котиби ўринбосари ва ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси директори ўринбосари қатнашди.
 
Мажлисда ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирларининг қонун устуворлиги, фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ушбу соҳада тажриба алмашиш борасидаги ҳамкорлигини янада фаоллаштиришга қаратилган қатор долзарб масалалар кўриб чиқилди.
 
Иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотган Халқ қабулхоналаридан бирининг фаолияти билан танишишга қарор қилинди.
 
ШҲТга аъзо ва кузатувчи давлатлар адлия вазирлари шу куни Тошкент давлат юридик университети фаолияти билан ҳам танишди.
 
Бугун, 21 октябрь куни делегациялар аъзолари Самарқанд шаҳрига ташриф буюриб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд шаҳридаги Халқ қабулхонаси, нотариал идора ва никоҳ уйлари фаолияти билан танишади, шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини томоша қилишади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Адлия вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар