...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олий мажлис делегацияси Германияда бўлди


13:14, 08.01.2016 Олам
 2 418

Давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш, қонун ижодкорлиги тажрибасини алмашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг делегацияси Германияда бўлиб қайтди.

Бундестагнинг (ГФР парламенти) таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг делегацияси Германияда бўлди. Бу ҳақда “Жаҳон” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ташриф доирасида Бундестаг, Бундесрат (ГФР давлат кенгаши) ва Бранденбург ландтаги (минтақавий қонунчилик органи) раҳбарияти билан учрашувлар бўлиб ўтди. Ўзбекистон вакиллари Германия парламентаризми, федерал ва ўлкалар даражасидаги вакиллик органлари фаолиятининг асосий тамойиллари ҳамда механизмлари, парламент назоратини амалга ошириш ва ҳокимиятнинг бошқа бўғинлари билан ўзаро ҳамкорлиги, қонун ижодкорлиги ишларининг ташкил этилиши тажрибаси ҳамда қабул қилинаётган қонуний ҳужжатлар бажарилиши самарадорлигининг тизимли таҳлили ва баҳолари билан танишдилар.

Учрашув ҳамда музокаралар чоғида Ўзбекистон ва ГФР ўртасидаги парламентлараро муносабатларни кенгайтириш истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашувлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон делегацияси томонидан республикамизнинг замонавий тараққиёти, амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, суд-ҳуқуқ ҳамда ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотлар, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенати фаолияти хусусидаги атрофлича маълумотлар тақдим этилиши баробарида, Германия билан конструктив ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосидаги алоқаларни ривожлантиришдан Ўзбекистоннинг манфаатдор эканлиги маълум қилинди.
Қамариддин Шайхов
 

 

 

Теглар:Олий мажлис 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!