...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олий лига: Миржалол Қосимов шогирдлари “Олмалиқ”нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйишди


11:15, 12.08.2017 Спорт
 2 517

Олмалиқликлар Олий лига баҳсларида 12 учрашувдан буён мағлубият нималигини билмай келишаётган эди.

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Олий лиганинг 17-тур учрашувида “Олмалиқ” устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
 
Олмалиқликлар Олий лига баҳсларида 12 учрашувдан буён мағлубият нималигини билмай келишаётганди.
 
Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги “Бунёдкор”  “Олмалиқ”нинг мағлубиятсиз сериясига 17-турда чек қўйди. Учрашувдаги ғалаба голи Отабек Шукуров томонидан 30-дақиқада киритилди.
 
“Бунёдкор” шундан кейин ўз очколари сонини 25 тага етказиб олди ва 11 август кунги ҳолат бўйича мусобақа жадвалининг 4-поғонасига кўтарилди.
 
Олий лига-2017, 17-тур

Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 678 томошабин.

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев (Бухоро) – 8,5; Хусниддин Шодмонов (Бухоро) – 8,4; Абдураҳмон Қўлдошев (Бухоро) – 8,4; Равшан Абдувоҳидов (Қарши) – 9,0

“Бунёдкор” – “Олмалиқ” 1:0 (1:0)
Гол: Отабек Шукуров 30.

“Бунёдкор”: Суҳробжон Султонов, Исломжон Қобилов, Акрам Комилов, Анвар Ғофуров, Жовлон Иброхимов (С), Шаҳзод Нурматов, Достон Ҳамдамов (Хуршид Ғиёсов 79), Нурилло Тўхтасинов (Сардор Собирхўжаев 84), Дилшод Аҳмадалиев, Шоҳрух Гадоев (Вадим Чемиртан 90+1), Отабек Шукуров.

“Олмалиқ”: Акбар Тўраев, Шота Григалашвили (Виктор Клишин 76), Шохназар Норбеков, Камолиддин Мурзаев, Шавкат Муллажонов, Ислом Иномов (С), Ғуломҳайдар Ғуломов (Зафар Полвонов 39), Раҳматилло Бердимуродов, Игорь Йелич, Владимир Косминин, Хуршид Мухторов (Лутфулла Тўраев 65)
Огоҳлантиришлар: Суҳробжон Султанов 60, Отабек Шукуров 89.

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманинг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Виктор Кумиков иштирок этди.
 
- Ҳимоя чизиғида йўл қўйган биргина хато мағлубиятга олиб келди. Биринчи бўлимда шогирдларим худди ўртоқлик учрашуви ўтказишаётгандек туюлди. Иккинчи бўлимда нисбатан яхшироқ ўйнадик, дея оламан.
 
Ёмон ўйнаган бўлсакда, очко ишлашимиз мумкин эди. Бироқ, олдинги чизиқда яратилган вазиятларни голга айлантирадиган футболчи етишмади.
 
Иккинчи давра стартини ҳам худди мавсум аввалидаги каби муваффақиятсиз бошладик. Кейинги учрашувларда очколар жамғаришга ҳаракат қиламиз, - деди Виктор Балютович.
 
Сўнгра ғолиб жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
 
“Натижадан қониқдим. Кўпроқ гол уриб, ишончли ҳисобда ютишимиз мумкин эди. Бироқ яратилган вазиятларга якуний нуқта қўйишда оқсаяпмиз. “Олмалиқ”нинг ўйин услуби бизга маълум эди.
 
Улар асосан стандарт вазиятларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилишади. Рақибни яхшилаб ўрганиб чиққанимиз ҳам қўл келди. Ўйлайманки, учрашув мухлисларга манзур бўлди. Биз уйда ҳам, сафарда ҳам ҳужумкор ўйин намойиш қиламиз”, - деди Миржалол Қўшоқович.


17-турнинг қолган 7 та учрашуви бугун, 12 август куни бўлиб ўтади.

17:30 “Металлург – Машъал
19:00 “Сўғдиёна - Локомотив
19:00 “Шўртан – Динамо
19:00 “Пахтакор - Нефтчи
19:00 “Навбаҳор – Қизилқум
17:30 “Қўқон-1912 - Обод
19:00 “Бухоро” – “Насаф”
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Олий лига Олмалиқ Бунёдкор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!