...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олий Лига. “Локомотив” Тошкентда “Қўқон-1912” жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди


19:41, 25.10.2017 Спорт
 2 231

Бугунги ғалабадан сўнг “Локомотив” Олий Лига жадвалида 60-очко жамғариб, пешқадамликни мустаҳкамлаб олди.

Бугун, 25 октябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 26-туридан ўрин олган дастлабки учрашув якунига етди.
 
Унда Тошкентнинг “Локомотив” клуби ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилиб йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
 
Дастлаб, 9-дақиқада Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Марат Бикмаев ўйинда ҳисобни очди. 41-дақиқада Бикмаевга яна омад кулиб боқди ва учрашувдаги иккинчи голини уришга эришди. Жамоалар мана шу ҳисобда танаффусга чиқиб кетишди.
 
Ўз майдонида тўлиқ етакчилик кўрсатган амалдаги чемпионлар 58-дақиқага келиб Санжар Шоаҳмедовнинг голи эвазига йирик ҳисобдаги ғалабани расмийлаштиришди.
 
Мазкур ғалабадан сўнг “Локомотив” Олий Лига жадвалида 60-очко жамғариб, пешқадамликни мустаҳкамлаб олган бўлса, мағлубиятга учраган “Қўқон-1912” жамоаси 26-турдан сўнг 40 очко билан 6-ўринга жойлашди.
 
Олий Лига, 26-тур
 
16:30. 25 октябрь
 
“Локомотив” (Тошкент)–“Қўқон-1912” (Қўқон) — 3:0.
 
Ҳакамлар: З.Қодиров (Навоий), Р.Самандаров (Навоий), О.Жумаев (Навоий), А.Рисқуллаев (Тошкент).
 
Голлар: Марат Бикмаев (9), Марат Бикмаев (42), Санжар Шоаҳмедов (63).
 
“Локомотив”: 1. Игнатий Нестеров, 9, Икром Алибоев (18. Тимур Кападзе-71), 10. Марат Бикмаев, 11, Садриддин Абдуллаев, 15. Сардор Мирзаев (22. Мурод Бобожонов-79), 17. Салим Мустафоев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 37. Шерзод Файзиев, 55. Санжар Шоаҳмедов, 77. Диёр Туропов (99. Жалолиддин Машарипов – 50).
 
Захира: 12. Маъмур Икромов, 5. Кахи Махарадзе, 33. Олег Зотеев, 42. Муҳаммад Коне.
 
“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 14. Дониёр Ҳасанов, 19. Суҳроб Бердиев (17. Аваз Маматхўжаев – 61), 22. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 26. Акмал Холмуродов (96. Муҳаммаданас Ҳасанов - 43), 55. Дарко Гожкович, 70. Қувондиқ Рўзиев (4. Баҳодир Акрамов-64), 99.Филип Райевац.
 
Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 11.Андрей Сидоров, 25. Иқбол Маликжонов, 97. Ойбек Рустамов.
 
Назоратчи: Ш.Жумаев (Қарши).
ПФЛ вакили: С.Ризаев.
 
Маълумот учун, Олий Лиганинг қолган бешта ўйини эртага, 26 октябрь куни бўлиб ўтади. “Шўртан”–“Суғдиёна” учрашуви 27 октябрь куни Ғузорда маҳаллий вақт билан соат 16:00 да бошланади.
 
“Обод” клуби Олий Лига учрашувларидан четлатилгани учун “Динамо”га техник ғалаба ёзилади.
 
26-тур
 
  • 15:00. “Олмалиқ”–“Металлург”.
  • 16:00. “Машъал”–“Насаф”.
  • 16:30. “Нефтчи”–“Қизилқум”.
  • 17:00. “Навбаҳор”–“Бухоро”.
  • 18:00. “Пахтакор”–“Бунёдкор”.
 
27 октябрь
 
  • 16:00.“Шўртан”–“Суғдиёна”.
16:00.  “Динамо”–“Обод” 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Олий Лига Локомотив Қўқон-1912 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!