...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олимжон Тўхтаохунов қизларига Ватанини кўрсатиш учун собиқ хотини билан судлашяпти


14:57, 15.12.2018 Олам
 12 801

Олимжон Тўхтаохунов (Тайванчик) ажрашганидан кейин қизларини ўзи катта қиляпти

Маълум доираларда “Тайванчик” номи билан машҳур бўлган обрўли ишбилармонлардан Олимжон Тўхтаохунов собиқ турмуш ўртоғи Юлия Маликни судга берди.
 
РЕН ТВ берган маълумотга кўра, собиқ жуфтликнинг можароларига 6 яшар эгиз-қиз фарзандлари сабаб бўлган. Тўхтаохунов таътил вақтида қизларини Ватани Ўзбекистонга олиб кетиш ниятида. Малик эса тадбиркорга қаршилик қиляпти.
 
Тайванчик суд орқали қизларини собиқ рафиқасининг розилигисиз вақтинча мамлакатдан олиб чиқиб кетиш рухсатномасини олиш ниятида.
 
Таъкидлаш керакки, Тайванчик ажрашганидан кейин қизларини ўзи катта қиляпти. Қизлари билан яшаш ҳуқуқини ҳам у суд орқали олган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Олимжон Тўхтаохунов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!